«Барселона» Канте трансферини кўзламоқда
July 13, 2018, 10:14 a.m. 3516

«Барселона» клуби яримҳимояни кучайтириш учун «Челси» футболчиси Нголо Канте билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда, деб таъкидлайди журналист Жанлука Ди Марцио.

Лондонликлар франциялик учун 100 миллион фунт сўрамоқда. «Барселона» бу қийматни пасайтириш учун битимга Андре Гомешни қўшиб бермоқчи.

Яқин орада «Челси» клубига «Наполи»нинг собиқ устози Маурицио Сарри бош мураббий қилиб тайинланиши мумкин. Кантенинг трансфери айнан унинг қарорига боғлиқ бўлади.