Жозе Моуриньо: «Бир кун келиб Португалия терма жамоаси бош мураббийи бўламан»
July 12, 2018, 3 p.m. 1912

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Португалия терма жамоасида ишлаб кўришга қизиқаётгани ҳақида гапириб берди. Мутахассиснинг RT мухбирига айтишича, ЖЧ-2018ни кузата туриб, шундай фикрга келган.

- Аввалига Жаҳон чемпионатида ҳеч бўлмаганда бир марта эксперт сифатида ишлаб кўриш истагида эдим. Россияга келиб, ЖЧдаги бу ҳиссиётлари туйгач, янада кўпроғини хоҳлашимни тушундим. Мен бундай қисқа муддатли мусобақаларда иштирок этиб кўрмаганман. 11 ойгача чўзиладиган узоқ футбол мавсумларига ўрганганман. Энди жаҳон ёки Европа чемпионатида ишлаб кўришга қизиқиш уйғонмоқда. Келажакда Жаҳон чемпионатида мураббий сифатида ишлаб кўришни истардим.

- Бунинг учун қайси терма жамоани танлаган бўлардингиз?

- Албатта, ўз юртим терма жамоасида. «Порту» билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганимдаги ҳиссиётларим «Интер» билан ғолиб чиққанимдагидан бошқачароқ бўлган. Миллий термага қачон мураббий бўлишимни билмайман, бироқ бу аниқ амалга ошади.

Эслатиб ўтамиз, Фернанду Сантуш бошқарувидаги Португалия терма жамоаси ЖЧ гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллаб, нимчорак финалида Уругвайга имкониятни бой берди (1:2).