Жанубий Корея терма жамоасига хорижлик мураббий тайинланади
July 12, 2018, 2:11 p.m. 2809

Жанубий Корея футбол уюшмаси (KFA) терма жамоага янги бош мураббийни излаш ишларини бошлаб юборган, деб хабар беради Футболиум телеграм канали.

Кореяликлар жаҳон чемпионатида ёмон футбол намойиш этишмаган, ҳатто Германияни мағлуб қилган бўлса-да, бош мураббий Шин Тэ-Йонг билан шартномани узайтирмасликка қарор қилишган.

Номзодлар орасида «Лестер» билан Англия чемпиони бўлган Клаудио Раньери ҳам бор.