Жаҳон чемпионатида 3-ўрин учун баҳсни эронлик ҳакам бошқаради
July 12, 2018, 10:55 p.m. 3875

ФИФА жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсига ҳакамларни тайинлади.

Ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, Бельгия ва Англия ўртасидаги бронза медаллар учун ўйинни эронлик Алиризо Фағоний бошқаради. Унга қанотларда ватандошлари Ризо Суҳандон ва Муҳаммад Мансурий ёрдам беради. Сенегаллик Маланг Диедхиоу тўртинчи ҳакам, Жибриль Камара эса назоратчи сифатида ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, 3-ўрин учун баҳс 14 июль куни ўтказилади.