Ўзбекистон Осиё ўйинларига ёши катта футболчиларни олиб кетади
July 12, 2018, 2:20 p.m. 6411

Шу йилнинг 18 август - 2 сентябрь кунлари Индонезияда ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўзининг асосий таркиби билан иштирок этади.

Осиё ўйинларидаги терма жамоалар 23 ёшгача бўлган, яъни 1995 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар хизматидан фойдаланишлари мумкин. Бунга қўшимча равишда 3 нафар ёши катта футболчи ўйнашга ҳақли.

Championat.asia хабарига кўра, Равшан Ҳайдаров бу мусобақага ёши катта футболчилардан Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов ва Азизбек Турғунбоевни олиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпиячилари B гуруҳида Таиланд, Бангладеш ва Қатар ёшларига қарши кураш олиб борадилар.