«Ювентус» Роналду тақдимотини «ёпиқ эшиклар ортида» ўтказади
July 12, 2018, 8:49 p.m. 6502

«Ювентус» клуби ҳужумчи Криштиану Роналдунинг таништирув маросимини стадионда ўтказиш фикридан қайтди.

Роналду Италияга якшанба куни учиб келади, душанба куни эса тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг, «Юве» қароргоҳига бориб, «бьянконери» футболчиси сифатидаги илк матбуот-анжуманида қатнашади. Бу тадбирда фақат ОАВ ходимлари иштирок этади. Бу қарор хавфсизлик чоралари нуқтаи назаридан келиб чиқиб қабул қилинган.

Роналдунинг «Юве»даги тақдимоти 9 йил олдин «Реал»да ўтказилган тадбирдан катта фарқ қилади. Ўша пайтда португалияликнинг таништирув маросими «Сантьяго Бернабеу»да бўлган ва унга 90 минг мухлис ташриф буюрганди.