Вида Россия халқидан узр сўради
July 12, 2018, 10:49 a.m. 13142

Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Домагой Вида чорак финал ўйинидан сўнг видеода айтган гаплари учун россияликлардан узр сўради. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.

«Биламан, хато қилдим. Бироқ атайлаб қилганим йўқ. Шундай бўлса-да, рус халқи олдида яна бир бор узр сўрашни истайман.

Россия билан ўйин жуда қийин кечганди. Биз уч марта 120 дақиқадан ўйнаб, Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиғга қодир эканимизни исботладик. Нималар рўй бераётганини ҳозирча тўла англаётганимиз йўқ. Олдимизда яна бир ўйин қолди. Хорват халқи шарафи учун майдонга тушамиз ва ғалаба учун бор имкониятимизни ишга соламиз», - деди ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Домагой Вида чорак финалдаги Россияга қарши ғалабали ўйиндан кейин мухлисларга видео мурожаатида Украинага шон-шараф тилаганди. Бу ҳаракати учун ФИФА уни огоҳлантириш билан чекланди.