Суперлига. «Сўғдиёна» 5 дақиқа ичида учта гол урди
July 12, 2018, 9:04 p.m. 4184

Суперлигада 14-турнинг қолдирилган ўйинлари бошланди.

«Сўғдиёна» Жиззахда «Бухоро» билан беллашди. Ўйин тақдирини 2-бўлимнинг 5 дақиқаси ичида урилган 3та гол ҳал қилди.

48-дақиқада Милинкович пенальтидан ҳисобни очди. 51-дақиқада Рашидов, 53-дақиқада Норхонов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 

Бу натижадан сўнг, «Сўғдиёна» 15 очко билан 10-ўринда, «Бухоро» эса 25 очко билан 5-ўринда бормоқда. 

Суперлига, 14-тур
12 июль, Жиззах
Сўғдиёна (Жиззах) — Бухоро (Бухоро) - 3:0
Голлар: Никола Милинкович (48 пен), Санжар Рашидов (51), Шоҳруз Норхонов (53)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Фирдавс Норсафаров.
Сўғдиёна: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Шохруз Норхонов (Ойбек Нурматов, 83), Тоҳиржон Шамсиддинов, Санжар Рашидов, Сернас Дарвидас, Руслан Мелзиддинов, Ким Донг Хи, Милош Симонович, Никола Милинкович (Сирож Мелиев, 79), Ихтиёр Тошпўлатов (Элёр Орифов, 66)
Бухоро: Асилбек Омонов, Бобиржон Омонов, Арслонмурот Амонов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов (Қаҳрамон Баҳодиров, 55), Раҳматулло Бердимуродов, Суҳроб Неъматов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 55), Вадим Чемиртан, Азиз Ибрагимов (Шаҳбоз Эркинов, 55)
Четлатиш: Раҳматулло Бердимуродов 76.