Шаҳрам Ғиёсов шанба куни профессионал рингдаги учинчи жангини ўтказади
July 12, 2018, 2:59 p.m. 3124

Риодаги Олимпия ўйинлари финалчиси, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 14 июль (Ўзбекистонда 15 июль тонгда) куни профессионал рингдаги учинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Шу куни боксчимизга мексикалик боксчи Даниэль Эчеверрия рақиблик қилади.

Маълумот учун, Эчеверрия проф рингда шу кунгача 24та жанг ўтказган ва уларнинг 19тасида ғалаба қозонган (17таси нокаут билан). 5та жангда эса мағлубиятга учраган (2таси нокаут). Шаҳрам Ғиёсов эса иккита жанг ўтказган ва уларнинг ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонган. Жангларнинг бирида у рақибини нокаутга учратган.