Роналдунинг кетиши «Реал» мухлисларини камайтирди
July 12, 2018, 7:17 p.m. 15832

Ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Реал»ни тарк этиши клубнинг ижтимоий тармоқлардаги ўқувчилари сонини кескин қисқартирди.

AS хабарига кўра, бу воқеадан сўнг, мухлислар «Реал»нинг твиттер саҳифасини оммавий тарзда тарк эта бошлаганлар. Бир куннинг ичида миллиондан ортиқ одам бу ишни қилган.

Шундай бўлса-да, айни пайтда «Реал»нинг твиттер саҳифаси 30 миллион ўқувчига эга ва бу кўрсаткич бўйича дунё клублари орасида рекорд ўрнатган.