«Реал» раҳбарияти Роналдунинг ўрнини бир футболчи билан тўлдириб бўлмаслигини ўйламоқда
July 12, 2018, 12:46 p.m. 12878

Мадриднинг «Реал» клуби «Ювентус»га ўтган ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўрнини тўлдира олиши мумкин бўлган футболчиларни излашда давом этмоқда.

Хабарларга қараганда, «қироллик клуби» раҳбарияти португалиялик етакчининг ўрнини бир футболчи билан тўлдириб бўлмайди, деган фикрга келган. Эндиликда «Реал» икки ўйинчини харид қилишни мақсад қилган. Улардан бири медиамайдонда Роналдунинг ўрнини боса оладиган суперюлдуз, иккинчиси эса Криштиану каби маҳсулдорлик намойиш этадиган марказий ҳужумчи бўлади.

Аввалроқ мадридликларнинг Роналду ўрнига 4 номзодни кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.