«Реал» Неймарга Месси даражасида маош тўлашга тайёр
July 12, 2018, 10:38 a.m. 9287

«Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар учун «Барселона» етакчиси Лионель Месси даражасидаги маошни кўзда тутувчи шартномани тайёрламоқда.

Real Madrid Note хабарига кўра, мадридликлар бразилиялик 26 ёшли футболчига йилига 49 миллион евро таклиф қилмоқчи. Лионель Мессининг «Барселона»даги маоши айнан шунчага тенг.

Неймарнинг трансфери учун эса «Реал» 330 миллион евро ажратишни режалаштирмоқда.