«Реал» 16 июль куни янги футболчиларини таништиради
July 12, 2018, 3:29 p.m. 13549

«Реал» келаси ҳафта «Сантьяго Бернабеу»да жамоанинг янги ўйинчиларини жамоатчиликка таништиради. Marca нашри хабарига кўра, тақдимот 16 июль, душанба кунига белгиланган.

Шу куни Альваро Одриосола, Винисиус Жуниор ҳамда украиналик дарвозабон Андрей Лунин «Реал»нинг янги аъзолари сифатида таништирилади.

Лунин «Реал»нинг собиқ дарвозабони Лука Зиданнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Хабарингиз бор, Зинедин Зиданнинг ўғли Лука ҳам отасидан сўнг клубни тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни «Ювентус» ҳам тақдимот ўтказиб, Криштиану Роналдуни расман таништириши кутилмоқда.