Польша терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
July 12, 2018, 5:42 p.m. 1014

Польша футбол иттифоқи матбуот хизмати терма жамоага Ежи Бржечек бош мураббий қилиб тайинланганини эълон қилди.

47 ёшли мутахассис билан 2020 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди. 

Бржечек мураббийлик фаолиятида Польшанинг «Раков», «Лехия», «ГКС», «Висла» клубларини бошқарган ва жиддий ютуқларга эришмаган. У яримҳимоячи Якуб Блашчиковскининг амакиси ҳисобланади.

Аввалроқ, қониқарсиз натижалар туфайли, Адам Навалка Польша терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди.