Погба «Манчестер Юнайтед»ни тарк этмоқчи
July 12, 2018, 10:51 p.m. 8789

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба клубни тарк этишни режалаштирмоқда. 

Telelombardia хабарига кўра, 25 ёшли футболчи бош мураббий Жозе Моуриньо билан юзага келган келишмовчилик туфайли, «Ювентус» клубига қайтишни истаяпти.

Туринликлар устози Массимилиано Аллегри шогирди билан яна бирга ишлашга қарши эмас. Бундан ташқари, Погбанинг шартномасида «Ювентус» томонидан 60 миллион еврога қайтариб олиши мумкинлиги ҳақидаги банд бор. Бу эса унинг трансфери эҳтимолини оширмоқда.