Хорватия - Англия баҳсининг энг яхши футболчиси финалда ўйнамаслиги мумкин
July 12, 2018, 8:22 p.m. 4877

Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Иван Перишич ЖЧ-2018 яримфиналидан ўрин олган Англияга (2:1) қарши ўйинда жароҳат олди.

Беллашувдан сўнг, 29 ёшли футболчи Москва шаҳри шифохоналаридан бирига ўнг тиззасини кўрикдан ўтказиш учун олиб борилди. Ҳозирча унинг жароҳати ва қачон майдонга қайтиши ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль якшанба куни Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионати финалида Франция билан беллашади.