Мундиал финалчилари сони 13тага етди. Улардан 10таси Европа вакили
July 12, 2018, 10:33 a.m. 4124

Хорватия терма жамоаси ўз тарихида илк марта Жаҳон чемпионати финалида тўп суради.

Хорватия футбол федерацияси 1992 йилда ФИФА ва УЕФА аъзолигига қабул қилинган. Бу икки халқаро ташкилот томонидан тан олинган вақтда ЖЧ-1994 учун саралаш босқичи бошланиб бўлган эди. Шу сабаб мундиаллардаги иштирокини ЖЧ-1998дан бошлаган хорватлар илк уринишаёқ 3-ўринни қўлга киритишган. Шундан сўнг орада ЖАР-2010 мундиали саралашидан ўта олишмагани ҳолда, 2002, 2006, 2014 йиллардаги мундиалларнинг ҳар учаласида гуруҳнинг 3-ўрнини банд этиб, плей-оффга чиқа олишмаган.

Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихига 13-финалчи бўлиб кирмоқда.

Умуман олганда, Жаҳон чемпионати яримфиналига чиқиш фақат 24 терма жамоага насиб этган бўлиб, улардан ярми – 12таси финалга чиққан эди (улардан 9таси Европа вакиллари). Шу 12 термадан фақат 8таси Жаҳон кубогини қўлга киритган.