Моуриньо: «Бу ўйин ёш Англия термасини улғайтирди»
July 12, 2018, 9:41 a.m. 4705

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Хорватия терма жамоасининг Англия устидан ғалаба қозониб, финалга йўл олгани ҳақида фикр билдирди.

«Бу – ички лигаси у қадар кучли бўлмаган Хорватия учун улкан муваффақият. Уларнинг финалгача етиб боргани ҳайратланарли ҳол бўлди.

Инглизлар бугун кўз ёш тўкишса арзийди, бироқ оптимист бўлиш учун ҳам сабаблар бор. Жамоа ёш, бугунги ўйиндан кейин улар анча улғайишди. Эҳтимол, Янг ва Верди ЖЧ-2022га бормас, бироқ қолганларда бундай имконият бор.

Мен Саутгейтни ўз лавозимида қолдириб, Евро-2020да ҳам жамоага устозлик қилиш имконини берган бўлардим. Инглизлар ўз уйларига фахр туйғуси билан қайтишга тўла ҳақлилар», - деган Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда RT.