«Модрич - «Олтин тўп»га лойиқ»
July 12, 2018, 10:24 p.m. 7689

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич яримҳимоячи Лука Модричнинг «Олтин тўп» совринига лойиқ эканини айтди.

«Ҳозирча Модрич жаҳон чемпионатининг энг яхши яримҳимоячиларидан бири, у жуда катта ҳудудда тўпни назорат қилади ва жамоадошларининг хавфсизлигини таъминлайди.

Агар Лука «Олтин тўп»ни қўлга киритиб, энг яхши футболчи бўлса, бу ҳеч кимни ажаблантирмайди. У клуби билан ҳам кўплаб совринларни ютиб олган. Агар жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, фаолиятининг чўққисига чиққан бўлади. У «Олтин тўп»га лойиқ футболчи» - деди Далич.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси ЖЧ-2018 финалида 15 июль куни Франция билан беллашади.