Маттеус Германия терма жамоасининг муваффақиятсизлиги сабабини айтди
July 12, 2018, 10:27 a.m. 5503

Германия термаси собиқ футболчиси Лотар Маттеус жамоанинг ЖЧ-2018даги муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлгани ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Майдонга тушган таркиб, футболчиларнинг даражаси билан Германия совринга даъвогарлик қилаётган жамоалардан бири эди. Муваффақиятсизлик сабабларига келсак, бу саволга жавоб беришим осон эмас. Ҳар холда жамоанинг бир қисми эмасдим. Бироқ бир нарсани айтишим мумкин: биз бирга, баҳамжиҳат бўла олганимиз йўқ. Айнан ҳамжиҳатлик ва жамоавий ўйин тўрт йил олдин ғолиб бўлишимизни таъминлаганди. Бу сафарги ўйинларимизда бу жиҳатни кўрганим йўқ.

Ўйинчилар майдонда ўзаро тил топиша олишмади. Мураббий эса на танаффус вақтидаги сўзлари билан ва на ўйинчи алмаштириш билан ўйинга тузатиш кирита олмади», - деган Маттеусдан иқтибос келтирди «Известия».

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси ўз тарихида илк бор ЖЧ гуруҳ босқичида қолиб кетди. Немислар Швеция, Мексика ва Жанубий Корея термалари жой олган гуруҳда сўнгги ўринни эгаллашди.