Марсело «Ювентус»га ўтишига ишора қилди
July 12, 2018, 5:08 p.m. 19808

«Реал» ҳимоячиси Марсело ҳужумчи Криштиану Роналду ортидан «Ювентус»га ўтиши мумкин. 

Футболчи инстаграмда туринликлар саҳифасига аъзо бўлган. 

Аввалроқ, Италия клуби Марсело билан шартнома имзоламоқчи экани, Роналду эса унинг трансферига кўмаклашмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Ювентус» Марсело трансферини амалга ошириш учун Алекс Сандрони сотиб юборишига тўғри келади. Ҳозирча клуб ҳеч қандай музокара бошламаган.