Лука Модрич: «Ҳозир мени «Олтин тўп» қизиқтирмаяпти»
July 12, 2018, 11:10 a.m. 5504

«Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич жаҳон чемпионати финалига чиққанидан сўнг, «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапиришни истамади.

«Ҳозир мени қизиқтирмаётган нарсалардан бири «Олтин тўп»дир. Олдинда жаҳон чемпионати финали, фикру-ҳаёлим шунда.  

Франция — барча рақиблар ичида энг кучлиси. Умид қиламанки, унга кучимиз етади» — деди Модрич.