«Локомотив» янги футболчиларни таништирди
July 12, 2018, 5:59 p.m. 2955

Тошкентнинг «Локомотив» клуби таркибга янги келиб қўшилган футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди.

Унда тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдуҳолиқов, ҳимоячи Анзур Исмоилов ва россиялик легионер футболчи Николай Погребняк таништирилди.

«Темирйўлчилар» сафига келиб қўшилган янги футболчиларга «Локомотив» либослари тантанали равишда топширилди. Хусусан, Анзур Исмоилов 55-рақам, Николай Погребняк 21-рақам ва Темурхўжа Абдуҳолиқов 11-рақамли футболкага эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Локомотив»ни Нивалдо, Салим Мустафоев, Шерзод Каримов, Чо Сук Жа ва Сарвар Каримов тарк этишган эди.