Хорватия терма жамоаси оёғи остида қолган фотограф ўша лаҳзадаги суратларни тармоққа жойлади
July 12, 2018, 5:25 p.m. 11589

Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати кутилмаган воқеаларга бой бўлмоқда. Хорватия термасининг Англия устидан қозонган ғалабаси Гарет Саутгейт жамоасини фаворит деб ҳисоблаган мухлислар ва экспертлар билан бир қаторда хорватиялик футболчиларнинг ўзини ҳам шокка туширди.  

Кечаги ўйин тақдирини ҳал қилган Манжукичнинг голидан сўнг хорват футболчилари ўз қувончларини ичларига сиғдира олмай, майдон четидаги фотографнинг устига ёпирилишди. Натижада Хорватия футболи учун музейга жойлашга арзигулик жонли ва тарихий суратлар дунёга келди.