Хорватия бош мураббийи мамлакатда яхши стадион йўқлигини айтди
July 12, 2018, 9:44 p.m. 5398

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли ўйинларга қарамай, мамлакатда яхши стадионлар етишмаслигини айтди.

«Миллатлар Лигасида Англия ва Испания билан беллашамиз. Бизга 40-50 минг мухлисга мўлжалланган стадион керак. Шунда ҳам у тўлиб, тошган бўларди. Бироқ, таъкидлаб айтаман, бизда бундай инфратузилма йўқ.

Шунчаки, қандай шароитда шуғулланиб, ишлаётганимизни билдириб қўймоқчиман. Агар ҳозир шу ишни қилмасак, у ҳолда қачон бу билан шуғулланамиз? Яратган бизга иқтидор, кучли ирода берган. Аммо инфратузилмага келадиган бўлсак, бошқалар биздан устунроқ» - деди Далич.

Хорватия терма жамоаси ЖЧ-2018 финалида 15 июль куни Франция билан беллашади.