Хорватия бир мундиалнинг уч ўйинида 120 дақиқадан тўп сурган тўртинчи терма жамоа бўлди
July 12, 2018, 11:42 a.m. 2357

ЖЧ-2018 ярим финалининг Хорватия – Англия учрашуви асосий вақтида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилиб, ғолиб аниқланмади. Натижада  қўшимча бўлимлар белгиланди.

Хорватия терма жамоаси ушбу чемпионатда кетма-кет учинчи ўйинда 120 дақиқа тўп сурмоқда. Хорватлар плей-офф бошланганидан буён асосий вақтда рақиблари билан фақат дуранг натижа қайд этишмоқда.

Бунга қадар битта мундиал доирасидаги 3та ўйинда қўшимча бўлимлар белгиланиши Бельгия (1986 йил), Англия (1990) ва Аргентина (2014) терма жамоалари билан кузатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия гуруҳ босқичидаги ҳар учала ўйинда ғалаба қозонганди.