Хорватия – Англия: Перишич учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди
July 12, 2018, 2:13 a.m. 2348

Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/2 финалида Англияни мағлуб этиб, финалга йўл олди. "Лужники"да ўтган учрашув хорватларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Перишич учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти маълум қилди. 

Перишич учрашувда 1та гол ва 1та голли узатмани амалга оширди. 

Хорватия финалда Францияга қарши ўйнайди. Учрашув 15 июль куни "Лужники" стадионида бўлиб ўтади.