ФИФА жаҳон чемпионатида олинган допинг таҳлиллар бўйича ҳисобот берди
July 12, 2018, 9:22 p.m. 6475

Жаҳон чемпионати пайтида олинган барча допинг намуналари салбий натижа берган. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россияда ўтказилган мундиалда олинган допинг намуналари сони мусобақа тарихида рекорд ўрнатди. 2018 йил январдан бошлаб, жаҳон чемпионатида иштирок этаётган футболчилар умумий ҳисобда 2037та таҳлил топширган.

Яримфиналга йўл олган 4та жамоа - Франция, Хорватия, Англия ва Бельгиянинг ҳар бир футболчиси камида 4 марта таҳлил топширган. Аммо, уларнинг ҳеч бири ижобий натижа бермаган.

ФИФА маълумотига кўра, мусобақада иштирок этган футболчиларнинг ҳеч биридан допинг излари топилмаган.