«Бухоро» янги футболчиларни рўйхатдан ўтказди
July 12, 2018, 6:32 p.m. 2572

«Бухоро» клуби мавсумнинг иккинчи қисмида майдонга тушиш учун 4 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, деб хабар беради ПФЛ сайти. 

Улар – Суҳроб Нематов, Шуҳрат Нематов, Вадим Чемиртан ва Қаҳрамон Баҳодиров. 

Ўз навбатида «Бухоро» сафини 4 нафар футболчи тарк этди – Баҳодир Насимов, Марко Клисуро, Сергей Русецки ва Азамат Солиев.

Суперлига 15 туридан сўнг, «Бухоро» 25 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.