Бельгия телеканали Азардан унинг студиядаги голограммаси орқали интервью олди (видео)
July 12, 2018, 5:52 p.m. 4701

Бельгиянинг La Une телеканали қизиқарли тажрибага қўл урди. 6 июль куни ЖЧнинг чорак финали доирасида Бразилияга қарши ўйин якунланганидан бир неча дақиқа ўтгач бельгияликлар сардори Эден Азар Брюсселда, ушбу телеканал студиясида «пайдо бўлди». Аслида эса у «Қозон Арена» стадиони кийиниш хонасида эди.

Бу янгилик голограма технологиясини қўллаш орқали амалга оширилган.

Бир қарашда футболчи бошловчидан минглаб километр узоқликда ўтирганини пайқаш қийин. Азар стулда ўтирган ҳолда журналистлар томонга қараб гапиради. Ўйинчига фақат наушник беришган. У вақти-вақти билан наушникни тўғрилаб туради.