“Барселона” ва “Челси” томонидан қизиқиш билдирилган футболчи “Фулҳэм”га ўтди
July 12, 2018, 3:06 p.m. 3829

Янги мавсумини Премьер Лигада бошлайдиган “Фулҳэм” клуби йирик трансферни амалга оширишнинг уддасидан чиқди. 

Клубнинг бу ҳақила расмий сайтида хабар  берди. Сери “Фулҳэм” билан 4 йиллик шартнорма имзолаган. Трансфер қиймати ва бошқа деталлари ҳозирча ошкор қилингани йўқ.

 Кот-д’Ивуар лик 26 ёшли ярим ҳимоячи Жан Мишель Сери “Фулҳэм” аъзосига айланди. 2015 йилдан бери Франция чемпионати вакили “Ницца” сафида тўп суриб келган ва 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган ва 2016/17 мавсумда Франция чемпионати рамзий терма жамоасидан жой олганди. У терма жамоа сафида 2014 йилдан буён 18 ўйинда майдонга тушган. 

Серининг “Фулҳэм”га ўтиши кутилмаган ҳол бўлди дейиш мумкин. Чунки футболчи билан узоқ вақт “Барселона” қизиқиб кетган ва ҳатто Серининг ўтган йили Каталонияга кўчиб ўтишига бир бахя қолганди. Ушбу трансфер ойнасида эса, футболчининг Лондонни номдорроқ клублари – “Арсенал” ёки “Челси” клублари сафидан жой олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.