«Барселона» Иньеста ўрнига Бельгия терма жамоаси етакчисини олмоқчи
July 12, 2018, 10:13 a.m. 13839

«Челси» клуби ва Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Эден Азар хизматига «Барселона» қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар 27 ёшли футболчини Япониянинг «Виссел Кобе» клубига ўтиб кетган Андрес Иньеста ўрнига олиб келишмоқчи.

«Барселона» Азар учун 100 миллион евро беришга рози. Бу пуллар «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн трансфери учун мўлжалланган, аммо битим амалга ошмай қолган эди.

Азарнинг «Челси» билан имзолаган шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган. 

Агар бельгиялик футболчи трансфери амалга ошмаса, «Барселона» «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксенни олишга ҳаракат қилиб кўради.