«Барселона» иккинчи трансферини эълон қилди
July 12, 2018, 6:46 p.m. 12247

«Севилья» ҳимоячиси Клеман Лангле «Барселона» футболчисига айланди.

Каталонияликлар 23 ёшли французнинг шартномасида кўрсатилган 35,9 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлаб, уни қўлга киритишди.

Лангле билан 2023 йил ёзига қадар шартнома имзоланди. Унинг товон пули 300 миллион евро қилиб белгиланди.

Ўтган мавсумда Лангле «Севилья» таркибида 35та ўйин ўтказиб, 3та гол урган ва 1 голга ҳаммуаллифлик қилган эди.