«Барселона» Артур Рамосни таништирди
July 12, 2018, 6:20 p.m. 4317

«Барселона» клуби янги футболчиси Артур Рамос тақдимотини ўтказди.

21 ёшли бразилиялик яримҳимоячи «Гремио» клубидан 31 миллион еврога харид қилинган эди. Бунда яна 9 миллион евро бонуслар кўринишида бўлиши белгиланган эди.

Рамос «Барселона» билан 6 йиллик шартнома имзолади. Унинг товон пули 400 миллион евро қилиб белгиланди.