Алисон учун «Ливерпуль» 65, «Челси» 70 миллион евро таклиф қилмоқда
July 12, 2018, 12:11 p.m. 2520

«Ливерпуль» «Рома» дарвозабони Алисон учун курашдан қайтмоқчи эмас. «Челси» ва «Реал»нинг ҳам назари тушган ушбу дарвозабон учун мерсисайдликлар 60 миллион евро таклиф қилишди, деб ёзади La Gazzetta dello Sport.

25 ёшли футболчи учун таклиф этилган ушбу суммадан ташқари яна 5 миллион евро турли бонуслар кўринишида берилиши айтилмоқда. Бироқ Рим клуби Бразилия терма жамоаси дарвозабонини камида 70 миллион еврога сотмоқчи. Аввалроқ ОАВда «Челси» Алисон учун худди шунча тўлай олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўтган мавсумда Алисон Италия чемпионатида 37 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 28та гол ўтказиб юборди.