«Ювентус» Роналдунинг охирги жамоаси
July 11, 2018, 10:06 p.m. 8936

«Ювентус»нинг янги футболчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш маълум қилдики, унинг мижози футболчилик фаолиятини Турин клубида якунлайди.

33 ёшли португалиялик футболчи кеча «кекса синьора» билан 4 йиллик шартнома имзолади.

«Мен Криштиану учун жуда хурсандман. «Ювентус» унинг охирги жамоаси бўлиб қолади. У айнан шу ерда футболчилик фаолиятини якунлайди», дея Мендешнинг сўзларини келтирган Sport нашри.

Роналду 2009 йилда «МЮ»дан «Реал»га келганди. У Мадрид жамоаси билан жами 15 соврин ютди, шундан 4таси Чемпионлар лигаси кубогидир. Бундан ташқари, унинг ҳисобида «Реал»даги фаолияти давомида қўлга киритилган 4та «Олтин тўп» бор.

Ўтган мавсумда Роналду «Реал»нинг барча турнирлардаги иштироки доирасида 42 ўйинда майдонга тушиб, 42 гол урди.

«Ювентус» ушбу футболчи учун 112 миллион евро тўлайди, футболчининг ўзига йилига 30 миллион евролик маош тайинланади.