«Ювентус» Роналдунинг харажатини қоплаш учун икки футболчисини сотади
July 11, 2018, 9:19 p.m. 15017

«Ювентус» раҳбарияти «Реал»дан харид қилинаётган Криштиану Роналду учун сарфланадиган маблағни қоплаш ҳақида ўйламоқда.

Calciomercato хабарига кўра, туринликлар аргентиналик ҳужумчиси Гонсало Игуаинни камида 70 миллион еврога пулламоқчи.

Бундан ташқари, «Ювентус» ҳимоячиси Даниеле Руганини трансферга қўймоқчи. Бу трансферлар эвазига туринликлар клуби молиявий балансни таъминлашни режалаштирган.

Айни вақтда Игуаин ва Руганига «Челси» харидор бўлиб турибди.