«Ювентус» «Реал» ё «Барселона»га ўтиши тахмин қилинган футболчиси билан шартномани узайтиради
July 11, 2018, 12:57 p.m. 8729

«Ювентус» яримҳимоячиси Миралем Пьянич клуб билан шартномасини узайтирадиган бўлди. Premium Sport хабарига кўра, янги келишувга асосан футболчининг молиявий манфаатдорлиги ошади.

Янги шартнома шартлари ҳозирча маълум эмас.

Аввалроқ ОАВда Пьяничга «Реал», «Барселона» ва «Манчестер Сити» даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Хусусан, «шаҳарликлар» хавбек трансфери масаласида «кекса сенъора»га 50 миллион евролик таклиф билан чиққани, бироқ рад жавобини олгани хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда 28 ёшли босниялик яримҳимоячи А-Сериянинг 31 ўйинида майдонга тушиб, 5+8 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этди.