«Ювентус» бош директори Роналду трансфери бўйича ишлар нимадан бошланганини айтди
July 11, 2018, 5:25 p.m. 13204

«Ювентус» клуби бош директори Жузеппе Маротта Криштиану Роналдунинг «Реал»дан Турин клубига ўтиши юзасидан музокаралар қандай кечгани ҳақида қисқача гапириб берди. Бу ҳақда Corriere della sera`га асосланиб, «Чемпионат» хабар бермоқда.

«Трансфер муваффақиятли якунланганидан жуда хурсандман. Айнан Криштианунинг ўзи биринчи бўлиб бу трансфер амалга ошишига ишонди ва ҳаракатга киришди. У «Ювентус»ни танлагач, харид ҳақиқатга яқин экани маълум бўлди ва клуб акционерлари ҳам бунга розилик билдиришди.

Мақсад йўлида бир жамоа бўлиб иш олиб бордик. Ҳаммаси Роналду билан айнан бир агентни ёллаган Жоау Канселу трансфери бўйича музокараларга киришишимиздан бошланди», - деди Маротта.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» 27 июнь куни «Валенсия»дан 24 ёшли ҳимоячи Жоау Канселуни харид қилганини эълон қилганди. 2023 йилгача амалда бўладиган шартнома туринликларга 40 миллион еврога тушган.