Роналду кетгач, Бэйл «Реал»да қолишга қарор қилган
July 11, 2018, 9:31 p.m. 4417

«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жамоада қолишга қарор қилган.

AS нашри хабарига кўра, Криштиану Роналду «Ювентус»га ўтганидан кейин уэльслик футболчи клубдаги келажагига ишонч билан қарай бошлаган.

Бундан ташқари, футболчида жамоанинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан билан ҳам мураккаб муносабатлар бўлганди, у жамоанинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги билан бошқача бўлишига ишонч билдирмоқда.

28 ёшли ушбу футболчи ўтган мавсумда «Реал» сафида 39 ўйинда қатнашди ва 21 гол уриб, 7 голга узатма берди.