«Реал» Роналду ўрнига 4 номзодни кўриб чиқмоқда
July 11, 2018, 9:39 p.m. 16742

«Реал» раҳбарияти «Ювентус»га ўтиб кетган Криштиану Роналду ўрнига ҳужумчи қидирмоқда.

 Marca хабарига кўра, мадридликларда номзодлар рўйхати мавжуд.

Ушбу рўйхатдан «ПСЖ» ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймар, «Тоттенҳэм» етакчиси Ҳарри Кейн ҳамда «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар жой олган.

Манба маълумотига кўра, «Реал» биргина футболчи сотиб олмоқчи эмас, ёзги трансферлар якунига қадар таркибни кучайтириш учун бир неча футболчи олинади. Шу билан биргаликда жамоани бошқа футболчилар тарк этишмайди.