«Реал» Роналду билан хайрлашув видеосини тақдим этди
July 11, 2018, 1:21 p.m. 33903

«Реал» жамоа етакчиси Криштиану Роналду билан хайрлашув видеосини эълон қилди.

6,5 дақиқа давом этадиган видеода Роналдунинг «қироллик клуби»даги фаолиятининг энг ҳаяжонли дамлари акс этади. Видео «Раҳмат, Криштиану» сўзлари билан якунига етган.

Аввалроқ португалиялик юлдузнинг «Ювентус»га трансфери барча тафсилотлари маълум қилинганди.