«Реал» Мбаппе бўйича оламшумул таклиф тайёрламоқда
July 11, 2018, 11:22 p.m. 17785

«Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе бўйича оламшумул таклиф тайёрламоқда, деб хабар беради Испания матбуоти.

Қироллик клуби замонамиз юлдузларидан бири Криштиану Роналду ўрнини бўш қолдирмоқчи эмас ва парижликларнинг 19 ёшли футболчиси учун 300 миллион евро бермоқчи. Бундан ташқари, битимга Марко Асенсио қўшиб берилиши ҳам мумкин.

Мадрид клуби раҳбарияти фикрига кўра, «ПСЖ» бундай таклифни рад этолмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2017 йилда «Монако»дан «ПСЖ» клубига 180 миллион евро эвазига ўтган.