ОАВ: «Челси» бугун янги бош мураббий ва яримҳимоячини таништиради
July 11, 2018, 9:31 a.m. 7570

«Челси» ва «Наполи» клубларининг мураббий борасидаги музокаралари муваффақиятли якунланди. Энди неаполитанликлар бош мураббий Маурицио Саррини Лондон клубига қўйиб юборишга рози.

Итальян ОАВнинг ёзишича, 59 ёшли мутахассиснинг янги лавозимга тайинлангани бугун жамоатчиликка маълум қилинади.

Бундан ташқари, «Челси» чоршанба куни «Наполи» яримҳимоячиси Жоржиньо билан ҳам келишувга эришганини маълум қилиши кутилмоқда. 26 ёшли италиялик футболчи трансфери учун «кўклар» 57 миллион евро ҳамда бонус сифатида қўшимча 8 миллион евро тўлашига тўғри келмоқда.

Жоржиньо «Наполи» сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келади. Ўтган мавсумда у 39 ўйин ўтказиб, 4та гол уришга муваффақ бўлган.