Москвада Саутгейт қиёфадоши пайдо бўлди
July 11, 2018, 11:30 p.m. 8613

Россия пойтахти Москва шаҳрида Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейтга ўхшаш одам пайдо бўлди.

У «уч шерлар» устозига бир томчи сувдек ўхшашидан ташқари, худди унинг услубида ҳам кийиниб олган. 

Қиёфадош Москва шаҳри марказидаги Қизил майдонга ташриф буюрди ва кўплаб мухлисларнинг қуршовига тушиб қолди. Улар билан суратга тушиб, жуда машҳур бўлиб кетди. Бундан ташқари, у яримфиналдан ўрин олган Хорватия - Англия ўйинида ҳам трибуналарда кўриниш берди.