Молиявий инқирозда бўлган «Бухоро» россиялик футболчи билан шартнома имзолади
July 11, 2018, 5:26 p.m. 2657

«Бухоро» клуби россиялик футболчи Влад Ларинов трансферини эълон қилди.

Бухороликлар 23 ёшли яримҳимоячи билан мавсум охирига қадар шартнома имзоладилар.

Влад Ларинов Россия чемпионатининг 3-дивизиони, хусусан «Солярис» ва «Ростов-на-Дону» клубларида тўп тепган. 

Аввалроқ, «Бухоро» клубининг молиявий аҳволи оғир экани, унинг ҳисоб рақами «музлатиб» қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.