Маҳрез "Манчестер Сити"га ўтди
July 11, 2018, 1:32 a.m. 3632

"Лестер Сити" ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез фаолиятининг "Манчестер Сити"да давом эттиради. Бу ҳақда "Манчестер Сити" расмий сайти маълум қилди. 

27 ёшли футболчи шаҳарликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади. Маҳрез "Манчестер Сити"да 26-рақамда тўп суради. 

"Мен "Манчестер Сити"га ўтганимдан жуда ҳам хурсандман. Бу жамоа Пеп Гвардиола қўл остида ажойиб футбол намойиш этмоқда. "Манчестер Сити" ўйинларини ҳаттоки четдан туриб кузатиш ҳам ёқимли. Гвардиола ҳужумкор футбол фалсафасига содиқ ва бу менга жуда мос келади. Жамоа ўтган мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. "Манчестер Сити" инглиз футболини ўзгартирмоқда, мен эса унинг бир қисми бўлишни хоҳлайман", – деди Маҳрез. 

Аввалроқ, "Манчестер Сити" Маҳрезнинг трансфери учун "Лестер"га 60 млн фунт стерлинг тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.