Marca Роналдуга ўзига хос муқовани бағишлади
July 11, 2018, 6:38 p.m. 12975

Испаниянинг Marca нашри бугунги сонини «Реал»ни тарк этган ҳужумчи Криштиану Роналдуга бағишлади.  

33 ёшли футболчи 10 июль куни «Ювентус» билан 4 йиллик шартнома имзолаган эди.

Нашрнинг бугунги сони муқовасида португалиялик футболчи урган голлар сонига монанд 451та тўп тасвирланган. Уларнинг ҳар бирига Роналду дарвозасига тўп киритган клуб эмблемаси туширилган.