"Локомотив" Нигерия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолади
July 11, 2018, 2:05 a.m. 5876

"Амкар" собиқ ўйинчиси ҳамда Нигерия терма жамоаси ҳимоячиси Брайн Идову Москванинг "Локомотив" клубига ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди. 

26 ёшли футболчи билан 3 йиллик шартнома имзоланди. 

"Локомтив"га ўтганимдан жуда хурсандман. Жамоага йиғинлар вақтида қўшилиш онларини интиқлик билан кутаяпман. Ёшлигимда "Локо"нинг Чемпионлар Лигасида "Реал" ва "Интер"га қарши ўйинларини кўрганман. Бутун мамлакат жамоадан фахрланган", – деди Идову. 

Идову 2018 йилги жаҳон чемпионатида 3та ўйин ўтказиб, 1та сариқ карточка олди.