«Ливерпуль» ва «Сток Сити» Шақири транфери юзасидан музокараларга киришди
July 11, 2018, 3:55 p.m. 1614

«Сток Сити» яримҳимоячиси Шердан Шақири тез орада расман «Ливерпуль» аъзосига айланиши мумкин. Liverpool Echo`нинг ёзишича, томонлар швейцариялик футболчи трансфери масаласида музокараларни бошлашган.

Шақири ўзи ҳам Ливерпулга кетишга қарши эмас. У бу ҳақда клуб раҳбариятига хабар берган.

«Сток Сити» ушбу трансфер доирасида «Ливерпуль»нинг ёш ўйинчиларидан бирини ҳам қўлга киритиш ниятида. Бу айнан ким экани ҳозирча ОАВга маълум эмас.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Шақирини «Ливерпуль»дан илиб кетмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, швейцариялик футболчининг «Сток» билан шартномасини муддати тугамай бекор қилиш 13,5 миллион евро туради. Шартномадаги бу банд клуб Премьер лигадан тушиб кетганидан сўнг кучга кирган.

Ўтган мавсум 26 ёшли яримҳимоячи клуб учун 36 ўйинда майдонга тушиб, 8+7 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этди.